• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 10:32

Ўзбекистон хорижий блогерга 7 кунлик бепул туристик дастурлар йўлга қўймоқда

Ҳар йилнинг июнь–август ойларида “Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилинади. Ўзбекистонга янги рейсларни ташкил этган авиакомпаниялар ва турист жалб қилган туроператорларга субсидиялар берилади.

186
0
uznews.uz

Янги қабул қилинган қарорга кўра, 2026 йил 1 июндан ҳар йилнинг июнь–август ойларида “Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилинади ва унинг доирасида:
 
Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга янги рейсларни ташкил этган хорижий ва маҳаллий авиаташувчиларга харажатларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади ва ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия тўланади;

Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорлар томонидан салоҳиятли хорижий давлатлардан жалб қилинган ҳар 1 000 нафар хорижий турист учун уларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;
 
Туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари бўйича ҚҚСнинг 50 фоизи кешбек тарзида қайтарилади.
 
Шунингдек, ҳар бири ижтимоий тармоқларда 5 млн нафардан ортиқ кузатувчига эга 50 нафар хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун 7 кунлик бепул туристик дастурлар тақдим этилади.
 
Дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистонга саёҳат тарғиботи билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

186
0

Комментарии