• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 20:07

Шифокорлар, ҳарбий хизматчилар ва судьяларнинг иш ташлашларда иштирок этиши тақиқланади

Айрим тоифадаги ходимлар иштирокидаги иш ташлашлар ноқонуний ҳисобланади.

575
0
uznews.uz

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, забастовкаларда қатнашиш тақиқланган шахслар тоифалари белгиланди.

Буларга қуйидагилар киради:

— тиббиёт ходимлари;
— Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган ва давлат органларининг ваколатларини амалга оширувчи давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаб турган шахслар;
— махсус (ҳарбий) унвонларга ёхуд мартаба даражаларига (малакавий, лавозим тоифаларига) эга бўлган ҳарбий хизматчилар, судьялар, шунингдек судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари;
— энергия таъминоти ва сув таъминоти тизими ташкилотларининг ходимлари;
— алоқа тизими ходимлари.

Агар ушбу шахслар иш ташлашларда иштирок этсалар, улар ноқонуний деб топилади.

Агар иш ташлаш Меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда ўтказилса ёки уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, у ноқонуний деб топилади.

Шунингдек, фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазиятлар, ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик шароитларида иш ташлашлар тақиқланади.

575
0

Комментарии