• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 14:57

Жиззахда аттракционда учган тўрт киши жароҳат олди — видео

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

245
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда аттракционда учгандан кейин жароҳат олган фуқаролар акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 10 июнь куни соат тахминан 22:00 да Жиззах шаҳридаги «Ўрда» экологик маданият ва дам олиш боғида жойлашган «Қулаш минораси» («Башня падения») аттракционида содир бўлган.

Аттракционда юзага келган носозлик оқибатида тўрт нафар фуқаро турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, аттракцион 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг техник кўрикдан ўтказилиши 2025 йил 5 ноябрь куни амалга оширилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

245
0

Комментарии