• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 11:24

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида йирик коррупцион схема фош этилди

Агентлик ходимлари тадбиркорларга товарларни импортидаги ҳужжатлар учун норасмий “ставка”лар белгилашган. 91,7 млрд сўм агентлик тизими ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларининг пластик карталари орқали ўтказилган.

181
0
МИБ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъул ходимларидан иборат коррупцион схема ташкил қилиниб, тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда расмийлаштириладиган ҳужжатлар учун норасмий “ставка”лар белгилаб олганликлари аниқланган.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ишловчи танишлари орқали Туркиянинг “Y.T.” корхонасини хорижий экспортёр корхоналар реестрига киритиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда фуқаро Г.У. ва агентликнинг бош мутахассиси М.Г. ўзаро тил бириктириб, “S.S.” МЧЖга Россия Федерациясидан ёғоч ва  Туркманистон Республикасидан помидор маҳсулотларини импорт қилишда импорт карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериши эвазига 2,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро Г.У.нинг 2 та банк пластик картасига фуқаролардан Р2Р шаклида 10,9 млрд сўм келиб тушган бўлиб, шундан атиги 1,6 млрд сўмини тўловлар учун тўлаб, 6,1 млрд сўмини нақдлаштириб, агентликнинг масъул ходимларига берганлиги ва қолган 3,1 млрд сўмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари ғазна ҳисоб рақамларига келиб тушган 91,7 млрд сўм таҳлил қилинганда 14,9 млрд сўмлик тўловлар 759 нафар фуқаронинг пластик карталари орқали амалга оширилиб, шундан 174 нафари агентлик тизими ходими ва 34 нафари уларнинг яқин қариндошлари эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

181
0

Комментарии