• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 11:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида илк бор ҳукуматлараро келишув имзолади

Томонлар швед бозорида қонуний меҳнат қилиш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва виза тартибларини соддалаштиришни режалаштирмоқда.

128
0
t.me/uzmigration

Ўзбекистон ва Швеция ҳукуматлари ўртасида «Миграция ва мобиллик тўғрисида»ги келишув ҳамда миграция ва мобиллик соҳасида пилот дастурни амалга ошириш бўйича қўшма декларация имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон фуқароларининг Швецияда қонуний меҳнат қилиши, таълим олиши ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат кафолатига эга ҳуқуқий механизм ҳисобланади.

Келишувга мувофиқ:

— тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парвариш соҳаларида Швеция меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади;

— ўзбекистонлик номзодлар ва швед иш берувчилари ўртасида ҳамкорлик механизмлари яратилади;

— талабалар, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар учун академик алмашинув имкониятлари кенгайтирилади;

— миграция дастурлари иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади;

— виза тартиблари соддалаштирилади, дипломатик паспорт эгалари учун эса 30 кунлик визасиз тартиб жорий қилинади;

— ноқонуний миграция, одам савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши кураш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.

Шунингдек, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганишга қаратилган пилот дастур амалга оширилади, швед тили курслари ва касбий тайёргарлик дастурлари ташкил этилади.

128
0

Комментарии