Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Гулистон туманида одамларга чиябўри ҳужум қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни соат тахминан 17:30 да Гулистон туманидаги «Ишонч» маҳалласи яқинидаги дала ҳудудида чиябўри тўрт нафар маҳаллий аҳолига ҳужум қилган.
Маҳалла аҳолиларидан бири тезкор чора кўриб, ёввойи ҳайвонни зарарсизлантирган ва хавф бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда улар тиббиёт ходимлари назорати остида бўлиб, аҳволи қониқарли экани билдирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии