• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 13:15

Самолётда аёл йўловчига шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Тошкент халқаро аэропортига келаётган рейсда аёл йўловчига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

73
0
uznews.uz

Сирғали туман суди томонидан кўриб чиқилган иш материалларига кўра, 15 май куни «Истанбул — Тошкент» рейси билан учиб келаётган 24 ёшли Охунжон Эргашев самолёт бортида ёнма-ён ўтирган аёл йўловчига нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар содир этган.

Маълум бўлишича, эркак аёлга турмуш қуриш таклифини билдириб, турли ноўрин саволлар берган, унинг телефонини қўлидан тортиб олган, қўлидан ушлашга уринган ва кийимидан тортган. Жабрланувчи бир неча бор уни тўхтатишни талаб қилганига қарамасдан, у ҳаракатларини давом эттирган.

Судда жабрланувчи эркакнинг чет элда бўлган қизлар ҳақида ҳақоратомуз ва шаҳвоний мазмундаги гапларни айтганини, шу сабабли унга нисбатан қатъий чора кўришни сўраганини маълум қилди.

Айбланувчи судда ҳуқуқбузарликни қисман тан олиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган ва енгиллик беришни сўраган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбли деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳам ундан ундирилади

73
0

Комментарии