• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 22:40

ХАЭА раҳбари АЭС қурилиши бошланиши маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди

Рафаэль Гросси ва Саида Мирзиёева атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.

229
0
t.me/SShMirziyoyeva

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ХАЭА (Халқаро атом энергияси агентлиги) бош директори Рафаэль Гросси билан учрашув ўтказди.

Агентлик раҳбари Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Учрашувда миллий ядровий энергетика инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ва соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари юзасидан ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Аввалроқ Ўзатом раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда Рафаэль Гросси ташкилот Ўзбекистоннинг ядровий дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлаган эди.

У мамлакатнинг миллий ядровий инфратузилмани шакллантириш бўйича амалга ошираётган ишларини юқори баҳолаб, атом энергетикасини халқаро стандартлар ва ХАЭА тавсиялари асосида изчил ривожлантириш борасидаги ёндашувини ижобий баҳолади.

229
0

Комментарии