• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 18:41

Тошкентда талаба амалиётчиларга шаҳвоний шилқимлик қилган шифокор қамоққа олинди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида ишлаган шифокор талаба амалиётчиларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

276
0
uznews.uz

UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида 32 ёшли С.С.га нисбатан иш кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, С.С. ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда Олмазор туманидаги «D-D» хусусий клиникасида уролог шифокор сифатида фаолият юритган. У клиникада амалиёт ўтаётган «Ал-Фраганус» университети талабаларига нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилган.

Суд материалларига кўра, шифокор талабалардан бирига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Бошқа бир талабага эса унга уйланиш нияти борлигини билдириб, қолдирилган дарслари учун ижобий баҳолар қўйиб беришини айтган.

Суд жараёнида эркак айбини қисман тан олган. Унинг таъкидлашича, биринчи талаба унга нисбатан туҳмат қилган, иккинчи қизга эса ҳақиқатдан ҳам кўнгил қўйган.

Суд қарорига кўра, С.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида (жинсий шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

276
0

Комментарии