• 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 11:39

Тошкентда барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилмоқда

Пойтахтдаги қарийб 1700 та қурилиш объектига видеокузатув камералари, экологик датчиклар, чангни босиш тизимлари ва ҳимоя иншоотларини ўрнатиш учун муайян муддат берилади.

33
0

Тошкент шаҳри ҳокимининг экологик меъёрларни жорий этиш, экологик вазиятни яхшилаш ҳамда қурилиш майдонларини ягона тартиб асосида ташкил этишга қаратилган қарори ижросини таъминлаш бўйича янги лойиҳа тақдим этилди.

Лойиҳага кўра, қурилиш объектлари ташқи томондан махсус тўсиқлар билан ўралиши, объект ҳақидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олган паспорт ўрнатилиши, шунингдек пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳимоя ёпмалари ташкил этилиши шарт.

Бундан ташқари, қурилиш майдонлари периметри бўйлаб микроиқлим яратиш тизимлари, сув пуркагичлар ва дозаторлар ўрнатилади.

Қурилиш жараёнларини доимий назорат қилиш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатилиб, улар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ахборот тизимига интеграция қилинади.

Шунингдек, экологик датчиклар, тунги кўриш қурилмалари, артезиан қудуқлари, автотранспорт воситаларини ювиш майдончалари ва автоматик электр энергияси ҳисоблагичларини жорий этиш режалаштирилган.

Қурилиш техникасининг шаҳар кўчаларига тоза ҳолатда чиқишини таъминлаш ҳам асосий талаблардан бири сифатида белгиланган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги қарийб 1700 та қурилиш объектига мазкур талабларни жорий этиш учун маълум муддат берилади.

33
0

Комментарии