• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 16:37

Кичик бизнес учун гаровсиз микрокредитлар миқдори 200 млн сўмгача оширилади

Ижобий кредит тарихига эга корхоналар учун гаровсиз микрокредитлар ҳажми икки бараварга оширилади. Шунингдек, ҳар йили фаолиятида юқори натижа кўрсатган тадбиркорларга 300 млн сўмгача грант ажратилади.

152
0
uznews.uz

Президент томонидан молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш ва кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган қарор имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 июлдан бошлаб «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» дастурида иштирок этган корхоналар учун ажратиладиган микрокредитларнинг гаровсиз қисми 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади. Бунда корхоналар ижобий кредит тарихига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кичик бизнес субъектларига ажратилган кредит ёки лизинг маблағининг 5 млрд сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз харажатларини, кредит ёки лизингнинг умумий миқдоридан қатъи назар, компенсация қилиб беради.

Бундан ташқари, ҳар йили фаолиятида ўсиш ва юқори кўрсаткичларга эришган 100 нафар тадбиркорлик субъектига ўз фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва «яшил» технологияларни жорий этиш учун 300 млн сўмгача грант ажратилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясига жорий йилнинг июль ойи охирига қадар грант олиш ҳуқуқига эга тадбиркорларни аниқлаш тартибини тасдиқлаш топширилди. Грант олувчилар рўйхати ҳар йили май ойига қадар эълон қилиб борилади.

152
0

Комментарии