• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 12:34

Андижонда фуқаролар сохта битимлар орқали 35 млрд сўм кешбэк олгани аниқланди

Схема иштирокчилари 1,1 трлн сўмлик сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириб, ноқонуний равишда кешбэк маблағларини қўлга киритган. Шу билан бирга, вилоят солиқ бошқармаси масъуллари шубҳали операцияларнинг олдини олмаган.

19
0

Андижон вилоятида Soliq Mobile иловаси орқали 35,1 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, бир неча нафар фуқаро олдиндан тил бириктириб, У.К. номига учта, Н.Ю. номига бешта ва Р.Х. номига битта корхона ташкил қилган.

Гумонланувчилар март–апрель ойларида товар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 1,1 трлн сўм бўлган сохта электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган. Шундан сўнг онлайн назорат-касса машиналари орқали гўёки тушум келиб тушганини акс эттириб, жисмоний шахсларга товар сотилгани ҳақида чеклар шакллантирган.

Натижада Soliq Mobile иловаси орқали 100 минг 458 нафар фуқарога кешбэк ҳисобланиб, тўлаб берилган. Бу эса 35,1 млрд сўм бюджет маблағларининг ўзлаштирилишига сабаб бўлган.

Шунингдек, Андижон вилояти Солиқ бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқа масъуллар мазкур корхоналар томонидан 1,1 трлн сўмлик ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганига қарамасдан, уларнинг ҚҚС тўловчиси сифатидаги гувоҳномаларини бекор қилиш чораларини кўрмаган. Бундан ташқари, шубҳали операциялар ҳақида Департамент органларига ҳам хабар берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар ва бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатларини давом эттириш учун материаллар прокуратура органларига юборилди.

19
0

Комментарии