• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 июня 13:27

Бу ҳафтада қисқа муддатли ёмғир ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, ҳафта бошидаги жазирамадан сўнг ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.

264
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34...+36 даража, жанубда +38...+40 даражагача бўлади.

2-4 июнь кунлари республика бўйича ёзнинг бошланишига хос об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ва куннинг биринчи ярмида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши, куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши кутилмоқда, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин +28...+33 даражагача, жанубда +34...+37 даражагача пасаяди.

5 июнь куни фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 1-5 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 1 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34...+36 даража бўлади. 2-4 июнь кунлари куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат аста-секин +29...+31 даражагача пасайиши кутилмоқда.

5 июнь куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +31...+33 даражани ташкил этади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-15 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

264
0

Комментарии