• 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 мая 20:36

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Мазкур лавозимга шу вақтгача Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мирвоҳид Азимов тайинланди.

1710
0
ТИВ

Ташқи ишлар вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда жамоага ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари — Азимов Мирвоҳид Мирильясович таништирилди.

Тегишли тайинлов президент қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Мирвоҳид Азимов бунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари сифатида фаолият юритиб, аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этган.

Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, янги вазир ўринбосарининг касбий тажрибаси ва халқаро фаолияти Ўзбекистон ташқи сиёсий курсини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

1710
0

Комментарии