• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 мая 14:17

Бу йилги ёзда ойларида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда ёз ойларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2692
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилда ёз беқарор ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июнь кунлари республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 30-35 даража бўлади. 

Кейинчалик ой охиригача ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади, кундуз кунлари 29-34 даражадан 34-39 даражагача ўзгариб туради, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим кунларда 40-42 даражагача бўлади.

Ойнинг биринчи ярмида айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Жорий йилда ёзнинг ўртача ҳарорати меъёрдан бироз юқори бўлиши мумкин.

Ёзги мавсум давомида экстремал қийматларга яқин бўлган жуда иссиқ об-ҳаво даврлари бўлиши кутилмоқда. Ёз ўрталарида энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 42-44 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражагача кўтарилиши мумкин.

2692
0

Комментарии