• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 26 мая 11:21

«Агробанк» ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқот платформаларини кенгайтирмоқда

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиш ҳамда бизнес муҳитини янада яхшилаш мақсадида «Агробанк» томонидан ҳудудларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

1580
0
uznews.uz

Навбатдаги «Бизнес мулоқот» учрашуви Фарғона вилоятидаги «Экспомарказ» мажмуасида ўтказилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд йирик корпоратив мижозлар ҳамда «Агробанк» Бошқаруви иштирок этди.

Тадбир давомида бизнесни самарали юритиш, ички жараёнларни такомиллаштириш, савдо самарадорлигини ошириш ва замонавий маркетинг ечимларини амалиётга жорий этиш юзасидан тажрибали тренерлар томонидан маърузалар ва амалий сессиялар ташкил қилинди.

Шунингдек, учрашув доирасида очиқ мулоқот майдони ташкил этилиб, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди, мавжуд муаммолар ҳамда истиқболли таклифларини билдирди. Келиб тушган мурожаатлар асосида тегишли вазифалар ва амалий чоралар белгиланди.

Мазкур ташаббуслар ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда иқтисодий фаолликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда «Агробанк» тадбиркорлар учун нафақат молиявий хизмат кўрсатувчи банк, балки бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватловчи ишончли ҳамкор сифатида фаолият олиб бормоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

1580
0

Комментарии