• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 16:57

Шавкат Мирзиёев террорчилик ҳаракати қурбонлари муносабати билан Покистон расмийларига ҳамдардлик билдирди

Ўз жонига қасд қилувчининг поездни портлатиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 70 киши яраланди.

315
0
Reuters

Президент Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик йўллади.

Фожиа ўтган якшанба куни Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятида содир бўлди. Маълум қилинишича, худкуш томонидан поезднинг портлатилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 70 киши жароҳатланган.

Йўловчилар асосан Қурбон ҳайитини нишонлаш учун уйларига қайтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари эди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

315
0

Комментарии