• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 25 мая 15:06

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Синоптиклар май ойи охирида ҳудудларда тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

313
0
t.me/uzgydromet

Ўзгидромет Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 май, 1 июнь кунлари кутилаётган ёмғир ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

313
0

Комментарии