• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 14:16

Россия-Украина урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Судланувчи Россия фуқаролигини олиш мақсадида шартнома асосида ҳарбий хизматга киргани аниқланган.

272
0
Иллюстрация

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани суди Россия-Украина урушида иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи 2023 йилда ишлаш мақсадида Россияга кетган ва кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йиллик ҳарбий хизмат шартномасини имзолаган. У Россия фуқаролигини олиш эвазига Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Тергов маълумотларига кўра, у Луганск вилоятига юборилиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва қурол билан таъминланган. Кейинчалик жанговар ҳаракатлар вақтида яраланган ҳамда бир неча бор ҳарбий госпиталларда даволанган.

Судда айбланувчи пул топиш мақсадида Россияга кетганини, қурилиш ва таксичилик билан шуғулланганини айтган. Унинг таъкидлашича, полиция босими ва депортация таҳдиди сабабли ҳарбий шартномани имзолашга мажбур бўлган.

Суд уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида (ёлланмачилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди.

Ҳукмга кўра, судланувчига 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

272
0

Комментарии