• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 11:03

Ўзбекистонда чет элликлар махсус солиқ режими учун 50 минг доллар тўлашига тўғри келади

Чет эл фуқаролари энди Ўзбекистонда 50 минг доллар миқдорида бир марталик йиғим тўлаш орқали махсус солиқ режимига эга бўлиши мумкин.

572
0
uznews.uz

Ҳукумат қарори билан “Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, чет эл фуқароси махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), Электрон солиқ хизматлари портали орқали ёхуд Давлат хизматлари марказлари орқали ариза тақдим этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

— чет эл паспортининг нусхаси ;

— Ўзбекистонда бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

Солиқ қўмитаси Махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссиясининг аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосаси юзасидан 1 иш кунида чет эл фуқаросига хабарнома юборади.

Ижобий хулоса бўйича хабарнома олган чет эл фуқароси банк ҳисобварағи ёки крипто-ҳамён очади ҳамда 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғимни тўлайди.

Махсус солиқ режими белгиланган талабларни бажарган чет эл фуқаролари ва уларнинг вояга етган яқин қариндошларига аризада кўрсатилган солиқ даври учун, бироқ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

572
0

Комментарии