• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 мая 16:08

Ўзбекистонда ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ туғилмоқда — Миллий статистика қўмитаси

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, мамлакатда қиз болаларга нисбатан қарийб 6 минг нафарга кўпроқ ўғил бола туғилган.

275
0
ССВ

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатда 191 минг 86 нафар чақалоқ дунёга келган.

Шулардан 98,5 минг нафари ёки 51,5 фоизи ўғил болалар, 92,6 минг нафари ёки 48,5 фоизи қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, шаҳарларда 93,7 минг нафар чақалоқ (49,1 фоиз), қишлоқ жойларда эса 97,4 минг нафар чақалоқ (50,9 фоиз) туғилган.

Ушбу даврда туғилиш коэффициенти ҳар минг аҳолига 20,2 нафарни ташкил этган. Бу эса ўртача ҳар минг нафар аҳолига 20 нафарга яқин чақалоқ тўғри келганини англатади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакатда 879,6 минг нафар бола туғилган.

Энг кўп туғилиш ҳолатлари Самарқанд вилоятида — 106 266 нафар, Қашқадарё вилоятида — 99 656 нафар ва Фарғона вилоятида — 98 319 нафарни ташкил этган.

Энг паст туғилиш кўрсаткичи эса Сирдарё вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда 21 042 нафар бола туғилган.

275
0

Комментарии