• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 мая 16:05

Андижонда 3 кунлик қидирувдан сўнг чўкиб кетган ўсмирнинг жасади топилди - видео

Андижонда 16 май куни уйдан қочиб кетган вояга етмаган болани қидириш ишлари якунланди. Тергов маълумотларига кўра, ўсмир Қорадарёда чўмилиш пайтида чўкиб кетган.

506
0
suvelektron.uz / Иллюстрация

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бедарак йўқолган вояга етмаган қиз қидирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

2009 йилда туғилган ўсмир 16 май куни уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Эртаси куни отаси ички ишлар органларига мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув давомида аниқланишича, 16 май куни тахминан соат 15:30 ларда вояга етмаган М.М. дўстлари билан Балиқчи тумани "Сарнавул" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёда чўмилишга борган. Чўмилиш пайтида ўсмир чўкиб кетган.

Қидирув ишлари натижасида вояга етмаган боланинг жасади 20 май куни Андижон-Наманган автомобиль йўлининг Қорадарё дарёси устидан ўтган кўприги яқинидан топилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

506
0

Комментарии