• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 мая 12:23

Россияда урушга ёлланган ўзбекистонлик эркак қамалди

Фарғона туман суди Россия Қуролли кучлари сафига ёлланиб, Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишни режалаштирган фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди.

281
0
Иллюстрация

Суд ҳужжатларига кўра, 2000 йилда туғилган Й.М. 2023 йилда ишлаш мақсадида Россияга кетган. Кейинчалик у гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум этилган.

Жазони ўташ давомида у моддий манфаатдорлик эвазига Россия Қуролли кучлари сафида Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишга рози бўлган. 2025 йил 21 август куни у бир йиллик ҳарбий шартнома тузган.

Шундан сўнг Й.М. Донецкдаги ҳарбий полигонлардан бирида тайёргарликдан ўтган. Унга ҳарбий кийим, ҳимоя нимчаси ва АК-74 автомати берилган.

Бироқ ҳарбий тайёргарлик вақтида соғлиғи ёмонлашгани сабабли госпиталга ётқизилган. Кейин у госпиталдан қочиб, Москвадаги Ўзбекистон консуллиги орқали “ватанга қайтиш” гувоҳномасини олган ва 2026 йил 27 январь куни Ўзбекистонга қайтган.

Суд Й.М.ни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

281
0

Комментарии