Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платосида 893 та тувалоқ табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилди.
Тувалоқ Ўзбекистон Қизил китобига, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига, шунингдек, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги CITES Конвенциясининг I Иловасига киритилган.
Қайд этилишича, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда "Falcon Hunting Solutions" МЧЖ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон ҳудудида ҳар йили ноёб қушнинг 2 000 дан 3 000 тагача нусхасини ёввойи табиатга қўйиб юбориш режалаштирилган.
Комментарии