• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 мая 12:11

Ўзбекистонда бир йилда фавқулодда вазиятлар оқибатида 221 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятларда қурбонлар сони ортиб бораётгани муносабати билан табиий, техноген ва экологик тусдаги ФВларни мониторинг қилиш ҳолати бўйича парламент сўрови юборишга қарор қилинди.

306
0
ФВВ

Сешанба куни Сенатнинг 15-пленар мажлисида Вазирлар Маҳкамасига мамлакатда табиий, техноген ва экологик хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар мониторинги ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 82 та фавқулодда вазият содир бўлган. Оқибатда 256 нафар киши жароҳат олган, 221 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

2024 йилга нисбатан 2025 йилда ёнғинлар сони 12,7 фоизга, уларда ҳалок бўлганлар сони эса 7 фоизга ошган.

Шунингдек, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 71 та ҳолат натижасида ҳалок бўлганлар сони уч баробарга ошган — 37 нафарга етган (2024 йилда 12 нафар). Тан жароҳати олганлар сони эса 68 фоизга кўпайиб, 179 нафарни ташкил этган (2024 йилда 109 нафар).

Сенат маълумотида таъкидланишича, ўтказилган таҳлиллар мазкур йўналишда қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатган. Жумладан, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, ахборот алмашиш ва прогнозлаш тизимини тўлиқ жорий этиш, идоралараро интеграцияни таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари долзарблигича қолмоқда.

Сенаторлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва оқибатларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш зарурлигини ҳам қайд этди.

306
0

Комментарии