• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 20:42

Тошкентдан Гуанчжоуга учаётган Centrum Air самолётига чақмоқ урилди

Авиакомпания 16 май куни амалга оширилиши керак бўлган Тошкент — Гуанчжоу — Тошкент рейсининг кечикишига изоҳ берди.

699
0
Архив фото

Centrum Air авиакомпанияси қайтиш рейсининг узоқ муддатга кечикиши сабабини маълум қилди.

Аниқланишича, аввалги парвоз вақтида ҳаво кемасига чақмоқ урган.

“Компания хавфсизлик талаблари ва амалдаги авиация стандартларига мувофиқ, самолёт зудлик билан эксплуатациядан чиқарилиб, тўлиқ техник кўрик, диагностика ҳамда зарур тиклаш ишлари учун юборилди”, — дейилади авиакомпания баёнотида.

Текширув якунларига кўра, авиакомпания ушбу йўналишдаги ҳаво кемасини алмаштиришга қарор қилган.

Мажбурий кутиш даврида барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилиб, кунига уч маҳал овқат билан таъминланган.

Рейснинг маҳаллий вақт бўйича янгиланган жадвали:18 май — Гуанчжоу 20:25 — Тошкент 00:50 (+1).

699
0

Комментарии