• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 мая 16:12

Риштон–Сўх чегарасида қирғизистонлик чегарачи ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида келишмовчилик содир бўлди

Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган.

1920
0

Куни кеча Риштон–Сўх йўналишидаги чегара-назорат ўтказиш ҳудудида, Қирғизистоннинг "Қайпас" чегара ўтказиш пунктида Ўзбекистон фуқароси ва қирғизистонлик чегараси ўртасида келишмовчилик акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олинган бўлиб, айни пайтда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон чегара хизмати ходимлари ҳамда Сўх туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси ўртасида тушунмовчилик келиб чиққан. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Ўзбекистон ҳудудига олиб келинди.

"Шунингдек, икки томон масъуллари ва фуқаро иштирокида мулоқот ўтказилиб, вазият тинч йўл билан бартараф этилди. Томонлар юзага келган тушунмовчилик учун ўзаро узр сўрадилар," - дейилади хабарда.

1920
0

Комментарии