• 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 18:44

Муборак ГҚИЗга атроф-муҳитга етказилган зарар учун қарийб 11 млрд сўм жарима солинди

Завод ҳудудида зарарли чиқиндилар ноқонуний сақланган ва оқова сувлар ташланган.

187
0
Экоқўмита

Экология назорати давлат инспекцияси Экология полицияси ходимлари Муборак газни қайта ишлаш заводи фаолиятини ўрганди.

Текширув давомида корхона томонидан қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган. Жумладан, завод ҳудудида қурилиш ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа чиқиндилар ноқонуний сақлангани маълум бўлди.

Шунингдек, чиқиндиларни жойлаштириш жараёнида ҳосил бўладиган чанг заррачалари атмосфера ҳавосини ифлослантирган, зарарли газларни ёқиш оқибатида эса ҳавога меъёрдан ортиқ олтингугурт, углерод ва азот оксидлари чиқарилган.

Бундан ташқари, газни тозалаш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар нефт маҳсулотлари аралашмаси билан очиқ ҳудудларга ташлангани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан корхонага 10 млрд 834 млн сўм миқдорида товон пули тўлаш мажбурияти юклатилди. Тўпланган материаллар судга юборилган.

187
0

Комментарии