Ҳодиса жорий йилнинг 9 май куни соат 14:30 ларда Денов туманидаги тиббиёт техникуми ўйингоҳи ҳудудида ўтказилган миллий кураш бўйича оммавий мусобақада содир бўлди.
Беллашувлардан бирида Низомиддин полвоннинг ўғли рақибини мағлуб этган. Шундан сўнг курашда енгилган йигитнинг акаси ғазабини жиловлай олмай, Низомиддин полвоннинг орқа томонидан келиб, унга пичоқ билан бир неча бор тан жароҳати етказган. Оқибатда таниқли полвон оғир жароҳатлар сабаб ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишининг тергови доирасида бир нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Комментарии