• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 13:24

5 йиллик меҳнат стажи бор хотин-қизларга университетга ариза топшириш бошланди

Ушбу имконият айнан мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажи бор, лекин ҳали олий маълумотга эга бўлмаган аёллар учун йўлга қўйилди.

490
1
uznews.uz

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан давлат олий таълим муассасаларига киришга тавсиянома бериш жараёни бошланди

Асосий талаблар:

Ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлиш;

Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш; (олий таълим олмаган (бакалавр дипломи йўқ) бўлиш талаб этилади)

Тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат ОТМларига алоҳида 500 та квота ажратилади.

Номзодлар имтиҳон топширадилар ва баллар кетма-кетлиги бўйича энг юқори натижа кўрсатган 500 нафар хотин-қиз талабаликка қабул қилинади.

Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади. Тавсиянома 3 йил муддатга берилади ва фақат бир марта ўқишга кириш учун амал қилади. Имтиёз хорижий, нодавлат ва ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди. Аризаларни my.gov.uz орқали онлайн топширса бўлади.

490
1

Комментарии

  • ZD
    Zikriyoyeva Dilafruz 14 мая 06:59
    Toshkent temir yoʻl instituti ga kirishim kerak.Temir yoʻl xodimisiman.viloyatdan qatnab ishliman agarda biron mutaxassis lik boʻlsam oʻzimni viloyati imda faoliyat yuritaman amaliy yordam berishlarini soʻrab murojaat qildim.