• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 мая 18:35

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Владимир Путин ва бошқа давлат раҳбарлари ҳамроҳлигида Номаълум аскар қабрига ҳам гул қўйди. Байрам тадбирлари якунлангач, президент Тошкентга жўнаб кетди.

370
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Лаос президенти Тхонглун Сисулит, Малайзия олий ҳукмдори Султон Иброҳим ва бошқалар ҳам иштирок этди.

Параддан сўнг Шавкат Мирзиёев Владимир Путин ва бошқа давлат раҳбарлари ҳамроҳлигида Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди. Миллионлаб жангчилар, жумладан, ўзбекистонликлар хотирасига бағишлаб барпо этилган ушбу ёдгорлик Ватан ҳимоячиларининг матонати, қаҳрамонлиги ва фидокорона жасорати рамзидир.

Маросим бир дақиқалик сукут сақлаш ҳамда фахрий қоровул ротаси ва ҳарбий оркестрнинг тантанали марши билан якунланди.

Шу билан Ўзбекистон президентининг Москвага амалий ташрифи якунланди, у Тошкентга жўнаб кетди. "Внуково" халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Россия расмийлари кузатиб қўйди.

370
0

Комментарии