• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 мая 14:17

Интерпол томонидан қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Фуқаролар фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган.

357
0
uznews.uz

Интерпол Миллий марказий бюроси мувофиқлаштируви билан халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Улардан икки нафари фирибгарликда, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Аниқланишича, улар жиноят содир этгандан сўнг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яширинган, бироқ кўрилган чоралар натижасида уларнинг турган жойи аниқланган.

Интерполнинг Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроси кўмагида учаласи ҳам қўлга олинди ва жавобгарликка тортиш учун Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

357
0

Комментарии