Тадқиқотга кўра, бозор ривожи янада ақлли, шахсийлаштирилган ва қулай овозли интерфейсларга бўлган талаб ортиши билан боғлиқ. Овозли ассистентлар эндиликда фақат оддий буйруқларни бажариш билан чекланмай, кундалик ҳаётда фойдаланувчиларга ёрдам беришда ҳам кенг қўлланилмоқда. Улар маълумот топиш, қурилмаларни бошқариш, кундалик вазифаларни автоматлаштириш, рақамли хизматлар билан мулоқот қилиш ҳамда турли соҳаларда — уй хўжалигидан тортиб e-commerce, автомобилсозлик, тиббиёт, банк хизматлари ва мижозлар қўллаб-қувватлаш тизимларигача — масалаларни ҳал қилишда ёрдам беради.
Бозор ўсишини қўллаб-қувватлаётган асосий технологиялар қаторига табиий тилни қайта ишлаш (NLP), нутқни таниш, мулоқот қилувчи AI ва генератив моделлар киради. Ушбу технологиялар орқали овозли ассистентлар инсон нутқини яхшироқ тушунади, сўров контекстини ҳисобга олади, янада табиий мулоқотни таъминлайди ва фойдаланувчиларга аниқ ҳамда фойдали жавоблар тақдим этади.
The Business Research Company тадқиқотига кўра, Yandex овозли ассистентларда ИИ бозорини ривожлантираётган йирик глобал компаниялар қаторидан ўрин олган. У Apple, Google, Samsung, Microsoft, Amazon, Alibaba, Huawei, Baidu каби технологик гигантлар билан бир қаторда қайд этилган.
Хусусан, 2025 йил сентябрь ойида Алиса AI-ассистенти смарт колонкаларда ўзбек тилида сўзлаша бошлади. Виртуал ассистент Yandex Uzbekistan томонидан яратилган катта тил модели асосида ишлайди. Унинг ўқитилишида профессионал муҳаррирлар ва филологлар иштирок этган, синов жараёнларида эса Ўзбекистоннинг 13 ҳудудидан 300 нафар фойдаланувчи қатнашган.
Ҳозирда Алиса Ўзбекистонда фойдаланувчиларга ўзбек ва рус тилларида турли кундалик вазифаларда ёрдам бермоқда: мусиқа қўяди, об-ҳаво прогнози ҳақида маълумот беради, таймер ва эслатмалар ўрнатади, болаларга эртаклар айтиб беради, рецептлар таклиф қилади, «ақлли уй» қурилмаларини бошқаришга ёрдам беради, саволларга жавоб беради, мураккаб мавзуларни содда тушунтиради ҳамда ўқиш, иш ва ижод учун ғоялар таклиф этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии