• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 сентября 2020

Расул Кушербаев ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатмасликни сўради

Депутат шахсияти бўйича турли ортиқча таъриф ва бўрттиришлар қилмасликни сўради.

1099
0
uzlidep.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев айримларнинг сўнгги вақтларда интернет тармоқлари орқали билдираётган фикрлари билан танишиб мурожаат билан чиқди.  

“Мен имкониятим етгунча аввало оддий фуқаро ва қолаверса депутат сифатида фаолият юритмоқчиман. Бундан ортиқ лавозимда ишлашга интилиш ёки сиёсий "очко" олиш мақсадим йўқ. 

Юртдошларимизни ўйлантираётган масалаларнинг озгинасинигина кўтариб чиқиб, ҳал этишга интилаётганимни ортиқ даражада қаҳрамонлик қилиб таърифлаш хато. 

Мен аввало Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси орқали Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ислоҳотлар имкониятидан фойдаланиб, депутат сифатида фаолият юритаётган шу юртнинг бир фарзандиман. Ва давлат раҳбарининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, унинг амалда тўла-тўкис, халқ розилигини олиши йўлида амалга оширилиши тарафдориман. 

Шу сабабли шахсимга доир турли ортиқча таъриф ва бўрттиришлар қилиш ёки атайин буни "уюштириш" депутатлик фаолиятим учун ножоиз иш эканлигини билдирмоқчиман. Бундай ишлар керакмас” деб ёзади у.

1099
0