• 11 953 сум
    15.13
  • 14 022 сум
    60.73
  • 159 сум
    0.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 953 сум
    15.13
  • 14 022 сум
    60.73
  • 159 сум
    0.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 мая 14:38

Тошкентда бир неча ўсмир ҳаракатланаётган Nexia-2’га чиқиб, рақсга тушишди

Пойтахт ИИББ ушбу воқеага изоҳ бериб, вояга етмаганлар Сурхондарёда туғилганини ва Тошкентда ота-онасининг ҳамроҳлигисиз бўлганини маълум қилди.

265
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ болалар ҳаракатланаётган Nexia-2’га чиқиб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалганди.

ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 26 апрель куни тахминан соат 02:00 ларда Юнусобод тумани Амир Темур ва Алишер Навоий кўчалари ҳамда Алишер Навоий ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи нафақат ўсмирларнинг бундай хатти-ҳаракатларига йўл қўйган, балки баланд овозли мусиқани ҳам ёққан.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-10-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унинг машинаси жарима майдончасига жўнатилди.

Ўсмирлар бошқа ҳудудда истиқомат қилиб, Тошкент шаҳрида ота-она ҳамроҳлигисиз бўлгани сабабли Сурхондарё вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган.

Уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

265
0

Комментарии