• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 мая 13:16

Электрон рецептлар тизими бекор қилинмаяпти, балки кенгайтирилмоқда — ССВ

Вазирликнинг тушунтиришича, буйруқ лойиҳаси барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарни электрон рецептлар тизимига тўлиқ ўтказишни назарда тутади.

263
0
uznews.uz

Аввалроқ Ўзбекистонда "Электрон рецепт" тизими бекор қилиниши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Тегишли буйруқ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ушбу буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинган.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сонли буйруғи билан "Электрон рецепт" тизими асосида бериладиган дори воситалари рўйхатини босқичма-босқич шакллантириш белгиланган. Яъни, биринчи босқичда тизимли антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ва гормонал воситалар учун электрон рецептдан мажбурий фойдаланиш кўзда тутилган.

Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да жойлашган барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари электрон рецепт тизимига тўлиқ ўтказилиши назарда тутилмоқда (алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно," - дея таъкидлади вазирлик.

263
0

Комментарии