• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 мая 13:08

Ўзбекистонда "Электрон рецепт" тизими бекор қилиниши кутилмоқда

Тизимни жорий этишни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

288
0
uznews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Электрон рецепт" тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги буйруқ лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 декабрдаги буйруғининг 1-банди, шунингдек, ушбу буйруқ билан тасдиқланган "Электрон рецепт" тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби ўз кучини йўқотган деб топилади.

Лойиҳа муҳокамаси 10 майга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, шунингдек, мамлакатнинг 15 та шаҳар ва туманларида "Электрон рецепт" тизими жорий этилади. 2026 йил охиригача барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарни улаш режалаштирилган эди, янги моделга тўлиқ ўтиш эса 2027 йил январидан бошланади.

Биринчи босқичда рецепт бўйича фақат антибиотиклар ва гормонал препаратларни сотиш режалаштирилган эди.

288
0

Комментарии