• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 16:28

Тошкентда қурувчи компания 300 га яқин одамни алдаган: етказилган зарар 97 млрд сўмдан ошган

Тергов шуни кўрсатдики, улушдорлар маблағларининг катта қисми ўзлаштирилган, турар-жой мажмуаси қурилиши эса амалда олиб борилмаган. Жиноят иши қўзғатилиб, хатланган мол-мулк жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашга йўналтирилиши режалаштирилган.

331
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида "Glamour Gold" МЧЖ қурилиш компанияси билан боғлиқ йирик фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати. Қурувчининг ҳаракатлари натижасида 300 га яқин фуқаро жабрланган, умумий моддий зарар эса қарийб 97 миллиард сўмни ташкил этган.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2020 йилда бошланган Eco Dream турар-жой мажмуаси қурилиши аслида фирибгарлик схемаси бўлиб чиқди. Кўп йиллик тўловларга қарамай, кўплаб фуқаролар ваъда қилинган квартираларни олишмади.

Тергов маълумотларига кўра, компания уй-жой қуриш баҳонасида фуқароларнинг маблағларини жалб қилган, бироқ улушдорлар олдидаги мажбуриятлар бажарилмаган. Хусусан, жабрланувчилардан бири квартира ҳақини тўлиқ тўлаганини, бироқ беш йил ўтиб ҳам уй топширилмаганини маълум қилди.

Биз 100 фоиз тўловни амалга оширдик, лекин уй ҳали ҳам қурилмаган. Бизга доимий равишда ваъдалар беришди ва кечикиш учун сабаблар топишди," - деди жабрланувчи.

Иш материалларига кўра, 2026 йил март ойи ҳолатига кўра, мажмуа қурилишига атиги 37,4 млрд сўм маблағ сарфланган, қолган маблағлар эса ўзлаштирилган.

"Glamour Gold" МЧЖнинг тўққиз нафар мансабдор шахсига нисбатан ЖКнинг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилди:

- 167-модданинг 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
- 168-модданинг 4-қисми (фирибгарлик);
- 228-модданинг 2-қисми ва 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
— 192-11-модданинг 2-қисми (нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш).

Ҳозирда гумонланувчилар қамоққа олинган.

Вазирликнинг таъкидлашича, гумонланувчиларнинг барча мол-мулки хатланган, бу эса жабрланган улушдорларга етказилган зарарни қоплаш имконини беради. Хусусан, қуйидаги объектлар хатланди:

- Юнусобод туманидаги собиқ "Опера" тунги клуби (15,3 млрд сўм);
- Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ "Шамбала" тунги клуби (28,5 млрд сўм);
- Сергели туманидаги собиқ "Утопия" тунги клуби (21,3 млрд сўм);
- умумий қиймати қарийб 300 миллион сўмлик транспорт воситалари.

Бундан ташқари, иш иштирокчиларида зарарни қоплаш учун сотилиши мумкин бўлган активлари, жумладан, 300 га яқин квартиралари қолган.

"Glamour Gold" МЧЖ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар ҳам ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирилди. Уларнинг аризалари тегишли тартибда кўриб чиқилади.

331
0

Комментарии