• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 12:45

Самарқандда 22 ёшли йигит хориждаги жанг ҳаракатларида иштирок этгани учун жазога тортилди

Йигит Россияга иш излаб кетган, у ерда аввал колонияга тушган, кейин эса Украинадаги жанг ҳудудига юборилган. У ерда авиаҳужум натижасида жароҳат олган.

262
0
uznews.uz

Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро бошқа давлат ҳудудидаги қуролли можарода иштирок этганликда айбдор деб топилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш материалларига кўра, Жомбой туманида туғилган 22 ёшли йигит 2021 йил декабрь ойида Россияга ишлаш мақсадида кетган. Кейинчалик у наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят учун ҳукм қилиниб, Челябинск вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаган.

Сўнгра у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, қуролли кучлар сафига қўшилган. Донецкдаги полигонда ҳарбий тайёргарликдан ўтгач, жанг ҳаракатлари ҳудудига юборилган.

Авиаҳужумлардан бирида у жароҳат олиб, шундан сўнг Ўзбекистонга қайтган.

Судда айбланувчи ўз айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган. Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланмачилик) бўйича айбдор деб топди.

Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, маҳкумга яшаш жойини рухсатсиз тарк этиш ва Самарқанд вилояти ҳудудидан ташқарига чиқиш тақиқланди.

262
0

Комментарии