• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 13:09

Узумзорлар ва ресторанлар: энди ўзбекистонликлар Францияда расман ишлашлари мумкин

Ўзбекистон ва Франция ўзбекистонликларни мавсумий ишларга, жумладан, узумзорларда ишлашга жалб қилиш лойиҳасини ишга туширишга келишиб олди. Дастлабки 50 киши шу ёзда боради.

280
0
uznews.uz

Францияда Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари ўртасида Ўзбекистон фуқароларини қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш масалалари бўйича бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Шундай қилиб, музокаралар давомида Франция қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ўзбекистонликларни мавсумий ишларга, хусусан, узумзорларга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг ёзида пилот лойиҳа доирасида Францияда ишлаш истагини билдирган 50 нафар Ўзбекистон фуқароси ишга жойлаштирилади.

Шунингдек, кадрларни танлаш ва ишга жойлаштиришга ихтисослашган Франциянинг Select Recruiting Service ташкилоти билан номзодларни танлаш ва уларни келгусида ишга жойлаштиришни назарда тутувчи шартнома имзоланди.

CFA AC Paris компанияси билан "Таълим + иш" форматида ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши йўлга қўйилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон фуқароларига Францияда бир вақтнинг ўзида касбий таълим олиш ва ресторан бизнеси соҳасида ишлаш имконини берувчи дастурларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Учрашувлар якунида томонлар меҳнат миграциясининг уюшган ва қонуний механизмларини янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

280
0

Комментарии