• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 апреля 09:41

Сирдарёда солиқ ходими пора сифатида тилла тақинчоқ олаётганда ушланди — видео

Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи компания фаолиятида ҳимоя қилиш ва жарима қўлламаслик эвазига олтин талаб қилган.

297
0
uznews.uz

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва бошқа тегишли идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи қўлга олинди.

Аниқланишича, у заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи компанияни гўёки 1 млрд сўмдан ортиқ товар айланмасини яширганлик ва мажбурий тўловлардан бўйин товлаганликда айблаб, сунъий равишда ҳисобланган 145 млн сўмлик жаримани қўлламаслик ҳамда келгусида ҳомийлик қилишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у компания раҳбаридан қиймати 10 млн сўм бўлган олтин тақинчоқни олган вақтида қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

297
0

Комментарии