• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 апреля 16:16

Сурхондарёда нефть аралаш сув оқими бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани орқали оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсида нефть маҳсулотларига ўхшаш сув оқими кузатилгани акс этган видео тарқалди.

616
0
Видеодан кадр

Аму–Сурхон ҳавза ирригация тизимлари бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Бойсун туманининг «Кофрун» маҳалласи орқали оқувчи Хангаронсойнинг чап қирғоғида аввал нефть сақлаш учун вақтинчалик резервуарлар жойлашган.

Ушбу резервуарлар жорий йил январь–февраль ойларида ERIELL Group компанияси томонидан ер дамбалари қуриш орқали ташкил этилган. Уларнинг мақсади бурғулаш жараёнида ер юзасига чиққан нефтьнинг сой ўзанига тушиб кетишининг олдини олиш бўлган. Тўпланган нефть махсус техника ёрдамида олиб чиқилган.

Маълум қилинишича, 23 апрель куни Бойсун туманида кучли ёғингарчилик оқибатида Хангаронсойда сув сатҳи кескин ошган ва сел оқимлари вақтинчалик дамбалардан ошиб ўтган. Натижада нефть аралаш сув Бандихонсойга, у орқали эса Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи Сурхондарё дарёсига тушган.

Идора хабарига кўра, шу куниёқ ERIELL Group компанияси томонидан Хангаронсойдаги бир нечта дамбалар қайта тикланган ва нефтьнинг сувга чиқиб кетиши тўлиқ бартараф этилган.

616
0

Комментарии