Лойиҳа энг яхшиларини ўз ичига олди: муаллифлик технологияси асосидаги қурилиш, болалар боғчаси ва мактаб, йирик савдо-кўнгилочар маркази, ободонлаштирилган ҳовли ҳудуди, ривожланган инфратузилма ва ажойиб об-ҳаво. Мажмуа аҳолиси мутлақо янги сифатда ҳаёт кечиришни бошлайдилар, туман эса ҳақиқатдан ҳам қулай ва шинам туманга айланади.
Тураржой биноларининг қурилиши бир неча босқичдан иборат ва 22 та бизнес ва комфорт тоифадаги хонадонлар қурилади, уларда жами 3128 та хонадон бўлади.
Бундан ташқари, болали оилалар қулайлиги учун мажмуа ҳудудида боғча ва мактаб қурилади. 360 та болага мўлжалланган боғчада замонавий ошхона, мусиқа, рақс ва гимнастика заллари, логопед кабинети ва кенг болалар майдончалари бўлади. Мактаб эса 990 та ўқувчини сиғдира олади замонавий интерактив таълим услублари асосида математика, физика, информатика фанларини ҳамда хорижий тилларни чуқур ўргатади.
Аҳоли хавфсизлиги учун бутун периметр бўйлаб кузатув камералари ўрнатилади, қўриқлаш хизмати ходимлари жалб қилинади. Автомобиль эгалари учун махсус автотураргоҳлар ташкиллаштирилади, бутун мажмуа бўйлаб тураргоҳлардаги жойлар сони 1500 дан ошади.
Биз жўшқин ривожланиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва техник тараққиёт талаблари ҳамда электр қувватида юрадиган машина эгалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, турар жой мажмуаси ҳудудида электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, жисмоний машғулотлар учун алоҳида стадион ҳам қурилади. Ҳавонинг тозалигини таъминлаш учун бутун ҳудуд кўкаламзорлаштирилади, мажмуа марказида мевали боғ барпо қилинади.
Assalom Sohil'нинг фахри — Sohil Marine деб номланган йирик савдо-кўнгилочар маркази 6 гектар ер майдонини эгаллайди. Савдо маркази шаҳарнинг гавжум Фарғона Йўли бўйида, Қорасув канали соҳилида, автомобилда шаҳар марказигача 8–10 дақиқалик узоқликда жойлашади. Яқин орада эса жамоат транспортлари бекатлари мавжуд.
Бу нафақат дўконлар тўплами, балки ташриф буюрувчилар учун кўнгилочар-маданий кластер ҳисобланади. Бу ерда сиз бренд кийимлар бутикларига, турли йўналишдаги дўконларига ташриф буюришингиз ва осонгина излаган нарсангизни топишингиз ҳамда кайфиятингизга мос кийим танлашингиз мумкин. Сиз шинам муҳитда бир финжон чой ёки мазали таом, китоб мутолааси ва шунчали яхши мусиқа билан роҳатланиб ўтирган пайтингизда, фарзандларингиз ёрқин болалар майдончаларида завқланиб ўйлашлари мумкин. Агар сиз фаол ҳордиқ тарафдори бўлсангиз, спорт ҳудуди (футбол, баскетбол, теннис, воркаут ҳудуди, велосипед йўлаклари) сизнинг энг севимли жойингизга айланади. Бу индивидуалликка интилаётган шаҳар аҳолиси ўзларининг шахсий «Мен»ларини осонгина топа оладиган ва вақтларини мазмунли ўтказадиган жой бўлади.
Sohil Marine — бу мажмуанинг сокин оқиб ўтаётган анҳор бўйида жойлашган дурдонасидир. Марказ иншоотлари ноодатий эсда қоларли меъморчилик услубларига эга — бурчакли шакллар ва сирт материаллари фактуралари уйғунликда замонавий марказ тимсолини яратади. Марказ айниқса кечки пайт, неонли ёритқичлар ва сувдаги акс туфайли ёрқин тусга киради. Анҳорнинг сув юзаси кенг майдон ҳиссини беради ва ҳудудни табиий ёруғлик билан тўлдиради.
Sohil Marine савдо-кўнгилочар маркази бутун шаҳар аҳолиси ва унинг меҳмонларини ўзига жалб қилувчи масканга айланади ва унга ташрифлар сони ойига 150 000 кишини ташкил қилади.
Assalom Sohil ТЖМ савдо офиси: Яшнобод тумани, Фарғона Йўли кўчаси.
Телефон: +998 78 888 55 88
Golden House марказий савдо офиси: Мирзо-Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3 уй.
Call-центр: + 998 78 150-11-11
Сайт: assalomsohil.gh.uz
Facebook: fb.com/assalomsohiluz
Instagram: @assalom_sohil
Telegram: t.me/goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида