• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 сентября 2020

Тана ҳарорати туфайли имтиҳонга киритилмаган абитуриентлар учун синовлар қачон ўтказилади?

Тана ҳарорати юқорилиги сабаб тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

14 сентября 2020
764
0
ЎзА

Бугун, 14 сентябрь, соат 15:00 да Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлилига бағишланган Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмагани маълум қилинди.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

14 сентября 2020
764
0