• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 14 сентября 2020

Ўзбекистонлик вазир халқаро ташкилот президентига айланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов WCC-АПР президенти бўлди.

1749
0
dunyo.info

Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC-АПР) директорлар кенгашининг VIII йиғилишида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов номзоди WCC-АПР президентлигига илгари сурилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.  

Тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси Гада Хижави-Каддуми ва Осиё-Тинч океани минтақасининг (Ҳиндистон, Хитой, Кувайт, Малайзия, Япония, Бангладеш, Ўзбекистон ва бошқалар) 49 мамлакати директорлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов учрашувда фахрий меҳмони сифатида қатнашди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, аъзолик, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг миллий тузилмасини кенгайтириш, шунингдек, 2021-2024 йилларда Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича Президент ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов номзоди WCC-АПР президентлигига илгари сурилди, кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан Адҳам Икромовни номзодликка маъқуллади.

Ўз навбатида, А.Икромов кенгаш аъзоларига, хусусан, Гада Хижави-Каддуми хонимга 2021-2024 йилларда WCC-АПР президентлигига номзод сифатида тасдиқлагани учун миннатдорлик билдирди.

1749
0