• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 11:05

Ўзбекистонда потенциал хавфли буюмларни очиқ олиб юриш учун жавобгарлик жорий этилди

Ўзбекистонда жамоат жойларида совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган маиший ёки спорт буюмларини очиқ ҳолда олиб юриш учун жавобгарлик белгиланди.

326
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

—  совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса, –

— БҲМ нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 “Қурол тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланганда, қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

326
0

Комментарии