• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 19 апреля 08:28

Ўзбекистон Африка қитъаси давлати билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

Ўзбекистон ва Руанда ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандуми ҳам имзоланди.

417
0
uznews.uz

Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Руанда – Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди. Ўзбекистон ТИВ вазири Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливе Ндуҳунгиреҳе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади.

Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандуми ҳам имзоланди.

Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан алоқаларни кенгайтириши йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

417
0

Комментарии