• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 09:19

Оғир ақлий заифлиги бор шахсларга қараётганлар учун ойлик нафақа жорий этилади

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифларни маъқуллади.

540
0
prezident.uz

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан катта бўлган, оғир ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларга қараётган қонуний вакиллар учун ойлик парвариш нафақаси жорий этилади.

Шунингдек, 2026 йил давомида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, руҳий касалликларга эга шахслар учун янги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • кундузги парвариш хизмати «Янги кун»;
  • уйда парвариш хизмати;
  • кичик уйлар шаклида қўллаб-қувватлаш («Мадад»);
  • қисқа муддатли жойлаштириш («Ижтимоий таътил»).

Ушбу хизматлар оилаларни қўллаб-қувватлаш, кундалик ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, маиший ишларга ўргатиш ҳамда касбий ва молиявий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган.

Янги хизматлар давлат-хусусий шериклик асосида, зарур тажриба ва талабларга жавоб берадиган нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилади.

Мазкур хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар эса Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси ҳисобидан субсидиялар орқали қопланади.

540
0

Комментарии