• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 09:18

I гуруҳ ногиронлари учун жамоат транспорти бепул бўлади

Шавкат Мирзиёев жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифасини кенгайтириш бўйича таклифни маъқуллади.

377
0
uznews.uz

Янги тартибга кўра, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жамоат транспортидан бепул фойдаланади. Шунингдек, ушбу имтиёз уларга ҳамроҳ бўлувчи бир нафар шахсга ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар ҳам мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Мазкур қарор давлат раҳбари раислигида ўтказилган тақдимотда кўриб чиқилиб, тегишли қонун ҳужжатлари имзоланди.

377
0

Комментарии