• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 сентября 2020

Қашқадарё ва Сурхондарёга хориждаги ўзбекистонликлардан хайрия ёрдами келди

АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликлар $100 минг долларлик тиббий ускуналар юборди.

1085
0
twitter.com/JavlonVakhabov

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги бош консулхонаси маълум қилишича, кислород концентраторлари ва импульс оксиметрларидан иборат ёрдам жўнатмаси Қарши шаҳрига етказиб келинди. Ушбу юк Қашқадарё вилоятининг соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатилади.  

Ушбу тиббий ускуналар “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” хайрия акцияси доирасида АҚШ ва Канададаги ватандошлар, ишбилармон доира ва нодавлат ташкилотлар вакиллари томонидан тўпланган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳисобидан харид қилинди.  

Акция Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Бош консул Камол Икромовнинг апрель ойида АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбек диаспораси ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан учрашувидан сўнг бошланди. Унда 15 та диаспора ташкилоти вакиллари, жумладан "Mahalla USA", "Чикагодаги Ўзбекистон – Америка бирлашмаси", "АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси", "Туркистон – Америка уюшмаси", "Атлантадаги ўзбеклар жамияти", "Катта Филаделфиядаги ўзбеклар ҳамдўстлиги", Сиэтлдаги "Ўзбек маҳалласи" жамияти, "Америкадаги ўзбеклар уюшмаси", "Ўзбекистон – Америка ватандош уюшмаси", "Сан-Франциско кўрфазидаги ўзбеклар жамият маркази", "Питтсбургдаги ўзбеклар жамияти", "Янги Англиядаги ўзбеклар маданият маркази", "Америкадаги Самарқанд форуми", Флоридадаги "Ўзбекистон – Америка ассоциацияси” ва "Ватандошлар билан алоқалар" жамиятлари раҳбарлари иштирок этди.

АҚШдаги дипломатларимиз сўзларига кўра, Огаё штатидаги “Give To Get international Inc” хайрия фонди раҳбари Шоҳрух Эржигитов, Пенсилвания штатидаги “AD Express Trucking” транспорт компанияси директори Азамат Асадов ва Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандов, Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков, дунёда хайрия фаолияти билан танилган Американинг «Rotary Club» нодавлат ташкилоти, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фахрий консули Кэрол Лопез, Канаданинг Британия Колумбияси университети докторанти Дилсора Камил ҳамда АҚШ ва Канадада яшовчи кўплаб бошқа ватандошлар маблағ йиғишда фаол иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасининг фаол кўмаги билан йиғилган маблағ эвазига Хитойдан 500 дан зиёд кислород концентраторлари ва импульс оксиметрлари сотиб олинди. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига биноан умумий оғирлиги 8 тоннадан ортиқ бўлган юк Шанхайдан Тошкентга "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг махсус самолётида беғараз асосда етказиб берилди.

Элчихона вакиллари қайд этишича, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» акцияси ва тиббиёт маҳсулотларини сотиб олиш бўйича маблағларни тўплаш бўйича барча ҳаракатларни мувофиқлаштирган «Give To Get International Inc» хайрия жамғармаси аъзоси Саидаҳмад Арслонов мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, фидойи меҳнат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан юқори даражали давлат мукофоти — «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиз маълумотига кўра, саховат юкнинг бир қисми Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларига ҳам тарқатилади. Ускуналарни ушбу вилоятга етказиш ишларини ташкил қилиш 15 сентябрь куни кечқурун режалаштирилган.

1085
0